1817-ҳадис

1817. Муғийранинг котиби Варроддан ривоят қилинади:

«Муғийра ибн Шўъба Муовия розияллоҳу анҳуга жўнатиш мақсадида менга бир мактуб ёздирди. (У қуйидагича эди).

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар фарз намоз кетидан «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳуу, лаҳул‑мулку ва лаҳул‑ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. Аллоҳумма, лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътийа лимаа манаъта ва лаа йанфаъу зал‑жадди минкал‑жадд»,* дер эдилар». Яна (Муовия) унга «У зот қилу қолдан,* кўп савол беришдан ва молни зое қилишдан қайтарардилар. Яна ота‑онага оқ бўлишдан, қизларни тириклай кўмишдан ҳамда ҳақни бермаслик ва ҳақсиз талаб қилишдан қайтарардилар», деб ёзиб юборди».

Таҳлилнинг ва дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Подшоҳлик Унга хос. Ҳамду сано Унга хос. У ҳар нарсага қодирдир. Аллоҳим! Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Бойлик бойни Сендан қутқара олмас!»

Муттафақун алайҳ.

1817 - وَعَنْ وَرَّادٍ كَاتِبِ الْمُغِيرَةِ قَالَ: أَمْلَى عَلَيَّ الْمُغِيرَةُ بْنُ شُعْبَةَ فِي كِتَابٍ إِلَى مُعَاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ مَكْتُوبَةٍ: «لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ؛ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ» وَكَتَبَ إِلَيْهِ: أَنَّهُ كَانَ يَنْهَى عَنْ قِيلَ وَقَالَ، وَإِضَاعَةِ الْمَالِ، وَكَثْرَةِ السُّؤَالِ، وَكَانَ يَنْهَى عَنْ عُقُوقِ الأُمَّهَّاتِ، وَوَأْدِ الْبَنَاتِ، وَمَنْعٍ وَهَاتِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7292، م 593/12 في الأقضية، باب النهي عن كثرة المسائل]، وَسَبَقَ شَرْحُهُ [برقم 348].


Улашиш
|
|
Нусха олиш