1826-ҳадис

1826. Ҳаммом ибн Ҳорис ва Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Усмонни мақтай кетди. Шунда Миқдод бир силтаниб, тиззалаб олди-да – у жуссали одам эди – унинг юзига майда тошларни соча бошлади. Шунда Усмон унга «Сенга нима бўлди?» деди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маддоҳларни кўрсангиз, уларнинг юзига тупроқ сочинглар», деганлар», деди».

Имом Муслим ривояти.

Юқорида келтирган ҳадисимиз юзга мақташни ман этувчи ҳадислардандир.

Юзга мақташ мубоҳ эканини англатувчи кўплаб саҳиҳ ҳадислар келган. Уламолар икки томон ҳадисларини жамлаб, қуйидаги фикрларни айтишган: «Агар мақталаётган киши комил иймонли, яқиний ишончга эга, риёзатли, маърифатли бўлиб, ўша мақтовдан фитналанмаса ва ғурурга кетмаса, нафси таъсирланмаса, ҳаром ҳам, макруҳ ҳам эмас. Агар бу ишларнинг бирортасидан қўрқилса, юзга мақташлик қаттиқ макруҳ бўлади. Шунга биноан буни тафсилоти учун ҳар турлик саҳиҳ ҳадисларни келтирилади.

 Юзга мақташ мубоҳ бўлган ҳадислар:

 

1826 - وَعَنْ هَمَّامِ بنِ الْحَارِثِ، عنِ الْمِقْدَادِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا جَعَلَ يَمْدَحُ عُثْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَعَمِدَ الْمِقْدَادُ، فَجَثَا عَلَى رُكْبَتَيْهِ، فَجَعَلَ يَحْثُو فِي وَجْهِهِ الْحَصْبَاءَ، فَقَالَ لَهُ عُثْمَانُ: مَا شَأْنُكَ؟! فَقَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمُ الْمَدَّاحِينَ فَاحْثُوا فِي وُجُوهِهِمُ التُّرَابَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [3002/69].

فَهَذِهِ الأَحَادِيثُ في النَّهْيِ، وَجَاءَ فِي الإِبَاحَةِ أَحَادِيثُ كَثِيرَةٌ صَحِيحَةٌ.

قَالَ العُلَمَاءُ: وَطَرِيقُ الجَمْعِ بَيْنَ الأَحَادِيثِ أَنْ يُقَالَ: إنْ كَانَ الْمَمْدُوحُ عِنْدَهُ كَمَالُ إِيمَانٍ وَيَقِينٍ، وَرِيَاضَةُ نَفْسٍ، وَمَعْرِفَةٌ تَامَّةٌ بِحَيْثُ لَا يَفْتَتِنُ، وَلَا يَغْتَرُّ بِذَلِكَ، وَلَا تَلْعَبُ بِهِ نَفْسُهُ، فَلَيْسَ بِحَرَامٍ وَلَا مَكْرُوهٍ، وَإنْ خِيفَ عَلَيْهِ شَيْءٌ مِنْ هَذِهِ الأُمُورِ كُرِهَ مَدْحُهُ فِي وَجْهِهِ كَرَاهَةً شَدِيدَةً، وَعَلَى هَذَا التَّفْصِيلِ تُنزَّلُ الأَحَادِيثُ الْمُخْتَلِفَةُ فِي ذَلِكَ.

وَمِمَّا جَاءَ فِي الإِبَاحَةِ:


Улашиш
|
|
Нусха олиш