1838-ҳадис

1838. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эгнимда усфурланган* икки либосни кўриб, «Бунга онанг амр қилдими?» дедилар. «Уларни ювиб ташлайми?» деган эдим, «Йўқ, ёқиб юбор», дедилар.

Бошқа ривоятда: «Бу кофирларнинг кийими, уларни киймагин», дедилар».

* Усфур – сариқ ранг олинадиган ўсимлик номи бўлиб, у билан кийимлар бўялган.

Имом Муслим ривояти.

1838 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَيَّ ثَوْبَيْنِ مُعَصْفَرينِ فَقَالَ: «أُمُّكَ أَمَرَتْكَ بِهَذَا؟!» قُلْتُ: أَغْسِلُهُمَا؟ قَالَ: «بَلْ أَحْرِقْهُمَا». وَفِي رِوَايَةٍ: فَقَالَ: «إِنَّ هَذِهِ مِنْ ثِيَابِ الكُفَّارِ فَلَا تَلْبَسْهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2077].


Улашиш
|
|
Нусха олиш