1839. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Эҳтиломдан кейин етимлик йўқ. Бир кун кечгача сумот* ҳам йўқ»ни ёдлаб олганман».
* Сумот – жоҳилият пайтида куни билан гапирмай, сукут сақлаб юриш ҳам бир ибодат бўлган.
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Имом Хаттобий бу ҳадиснинг шарҳида қуйидагиларни айтдилар: «Жим юриш жоҳилият аҳлининг амалларидан эди. Ислом келгандан кейин бундан қайтарилди ва зикр ҳамда яхши сўзларни гапиришга буюрилди».
1839 - عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَفِظْتُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يُتْمَ بَعْدَ احْتِلَامٍ، وَلَا صُمَاتَ يَوْمٍ إِلَى اللَّيْلِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [2873].
قَالَ الخَطَّابِي فِي تَفْسِيرِ هَذَا الحَدِيثِ: كَانَ مِنْ نُسُكِ الجَاهِلِيَّةِ الصُّمَاتُ، فَنُهُوا فِي الإِسْلَامِ عَنْ ذَلِكَ، وَأُمِرُوا بِالذِّكْرِ وَالحَدِيثِ بِالخَيْرِ.