1844-ҳадис

1844. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Ким била туриб отасидан бошқани отам деб иддао қилса, кофир бўлади. Ким ўзиники бўлмаган нарсани ўзиники деб иддао қилса, биздан эмас. У ўрнини дўзахдан тайёрлайверсин. Ким бирор кишини «Кофир» ёки «Аллоҳнинг душмани» деб чақирса-ю, у ўшандай бўлмаса, бу нарса унинг ўзига қайтади».

Муттафақун алайҳ. Бу Муслим ривоятидаги лафздир.

1844 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَيْسَ مِنْ رَجُلٍ ادَّعَى لِغَيْرِ أَبِيهِ وَهُوَ يَعْلَمُهُ إلَّا كَفَرَ، وَمَنِ ادَّعَى مَا لَيْسَ لَهُ فَلَيْسَ مِنَّا، وَلْيَتَبوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ، وَمَنْ دَعَا رَجُلًا بِالْكُفْرِ، أَوْ قَالَ: عَدُوَّ اللهِ، وَلَيْسَ كَذَلِكَ إِلَّا حَارَ عَلَيْهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ رِوَايَةِ مُسْلِمٍ [خ 3508، م 61].


Улашиш
|
|
Нусха олиш