1849-ҳадис
1849. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Умматим ичида Дажжол чиқиб, қирқ муддат туради. – Қирқ кунми, қирқ ойми, қирқ йилми, аниқ билмайман. – Кейин Аллоҳ Ийсо ибн Марямни юборади, у )худди Урва ибн Масъудга ўхшайдиган бўлади(. У зот уни (Дажжолни) топиб, ўлдиради. Кейин одамлар ўзаро адоватсиз ҳолда етти йил яшашади. Кейин Аллоҳ Шом томондан совуқ бир шамол юборади, у ер юзида қалбида зарра миқдорича яхшилик [ёки иймони] бор бирорта одамни қолдирмай қабз қилади, ҳатто бирортангиз тоғнинг ичига кириб кетса, у ерга ҳам кириб, жонини олади». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларида давом этдилар: «Ер юзида (шаҳват қондиришга) қушдек тез, молфаҳм, разил кимсаларгина қолади. Улар на яхшилик қилади, на ёмонликдан тийилади. Шайтон уларга (инсон суратида) намоён бўлиб, «Менга қулоқ солмайсизларми?» дейди. Улар: «Нима қил дейсан?» дейишади. У бутларга сиғинишни буюради. Улар шундай қилгач, ризқлари мўл-кўл бўлиб, ҳаёти яхшиланади. Кейин сур чалинади. Уни эшитган кимса (қўрқувдан) бўйнини қисиб, бир елкасини тушириб, бир елкасини кўтариб олади. Уни (сурнинг овозини) энг аввал туяларининг ҳовузини суваётган киши эшитиб, шу заҳоти ўлади, кейин бошқа одамлар ҳам ўлади. Сўнгра Аллоҳ сийрак [ёки қуюқ] ёмғир юборади [ёки ёғдиради] у туфайли одамларнинг жасадлари униб чиқади. Кейин у (сур) яна бир дафъа чалинади. Шунда улар ўринларидан туриб, қараб туришади. Сўнгра: «Эй одамлар, Роббингиз томон келинглар!» дейилади ва (фаришталарга) «Уларни тўхтатинглар, чунки улар сўроқ қилинади», дейилади. Кейин яна: «Дўзахийларни чиқаринглар!» дейилади. (Фаришталар) «Қанчасидан қанчасини?» дейишади. Шунда: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизини», дейилади. Ўша (Қиёмат даҳшатидан) ёш болаларнинг сочи оқариб кетадиган кундир. Ўша – болдир очиладиган кундир».

Имом Муслим ривояти.

 

1849 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يخْرُجُ الدَّجَّالُ في أُمَّتي فَيَمْكُثُ أَربَعِينَ - لَا أَدْري أَرْبَعِينَ يَوْماً، أَوْ أَرْبَعِينَ شَهْراً، أَوْ أَرْبَعِينَ عَاماً - فَيَبْعَثُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ عِيسَى ابْنَ مَرْيمَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَيَطْلُبُهُ فَيُهْلِكُهُ، ثُمَّ يَمْكُثُ النَّاسُ سَبْعَ سِنِينَ لَيْسَ بَيْنَ اثْنْينِ عَدَاوَةٌ. ثُّمَّ يُرْسِلُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ رِيحاً بَارِدَةً مِنْ قِبَلِ الشَّامِ، فَلَا يَبْقَى عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ أَحَدٌ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ خَيْرٍ أَوْ إِيمَانٍ إِلَّا قَبَضَتْهُ، حَتَّى لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ دَخَلَ فِي كَبِدِ جَبَلٍ، لَدَخَلَتْهُ عَلَيْهِ حَتَّى تَقْبِضَهُ، فَيَبْقَى شِرَارُ النَّاسِ في خِفَّةِ الطَّيْرِ، وَأَحْلَامِ السِّبَاعِ لَا يَعْرِفُونَ مَعْرُوفاً، وَلَا يُنْكِرُونَ مُنْكَراً، فَيَتَمَثَّلُ لَهُمُ الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ: أَلَا تَسْتَجِيبُونَ؟ فَيَقُولُونَ: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ فَيَأْمُرُهُمْ بِعِبَادَةِ الأَوْثَانِ، وَهُمْ فِي ذَلِكَ دَارٌّ رِزْقُهُمْ، حَسَنٌ عَيْشُهُمْ.

ثُمَّ يُنْفَخُ فِي الصُّورِ، فَلَا يَسْمَعُهُ أَحَدٌ إِلَّا أَصْغَى لِيتاً وَرَفَعَ لِيتاً، وَأَوَّلُ مَنْ يَسْمَعُهُ رَجُلٌ يَلُوطُ حَوْضَ إِبِلِهِ، فَيَصْعَقُ وَيصَعْقُ النَّاسُ، ثُمَّ يُرْسِلُ اللهُ -­ أَوْ قَالَ: يُنْزِلُ اللهُ -­ مَطَراً كَأَنَّهُ الطَّلُّ أَوِ الظِّلُّ، فَتَنْبُتُ مِنْهُ أَجْسَادُ النَّاسِ ثُمَّ يُنْفَخُ فِيهِ أُخْرَى؛ فَإِذَا هُمْ قِيامٌ يَنْظُرُونَ، ثُمَّ يُقَالُ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ هَلُمَّ إِلَى رَبِّكُم، وَقِفُوهُمْ إنَّهُمْ مَسْؤُولُونَ، ثُمَّ يُقَالُ: أَخْرِجُوا بَعْثَ النَّارِ، فَيُقَالُ: مِنْ كَمْ؟ فَيُقَالُ: مِنْ كُلِّ أَلْفٍ تِسْعَ مِئة وَتِسْعَةً وَتِسْعِينَ، فَذَلِكَ يَومُ يَجْعَلُ الْوِلْدَانَ شِيباً، وَذَلكَ يَوْمَ يُكْشَفُ عَنْ سَاقٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2940].

«اللِّيتُ» صَفْحَةُ العُنُقِ، وَمَعْنَاهُ: يَضَعُ صَفْحَةَ عُنُقِهِ وَيَرْفَعُ صَفْحَتَهُ الأُخْرَى.


Улашиш
|
|
Нусха олиш