1852-ҳадис

1852. Умму Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар Дажжолдан қочиб, тоғларга чиқиб кетишади», деганларини эшитганман.

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича эди:

Умму Шарийк розияллоҳу анҳо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар Дажжолдан қочиб, тоғларга чиқиб кетишади», деганларини эшитганман. «Эй Аллоҳнинг Расули, араблар у пайтда қаерда бўлади?» деган эдим, «Улар жуда озчилик бўлади», дедилар». (Имом Муслим ривояти)

1852 - وَعَنْ أُمِّ شَريكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّهَا سَمِعَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لِيَنْفِرَنَّ النَّاسُ مِنَ الدَّجَّالِ في الجِبَالِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2945].


Улашиш
|
|
Нусха олиш