1856. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор Пайғамбар келган бўлса, албатта умматини бир кўзлик ёлғончи (Дажжол)дан қўрқитган. Огоҳ бўлинг, Дажжол бир кўзлидир. Роббиларингиз азза ва жалла бир кўзли эмасдир. Дажжолнинг икки кўзи орасига к, ф, р ҳарфлари, яъни кофир бўлди, деб ёзиб қўйилгандир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
1856 - وعَنْ أنَسٍ رضي اللَّه عنْهُ قالَ: قالَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ نَبِيٍ إلاَّ وَقَدْ أنْذَرَ أمَّتَهُ الأعْوَرَ الْكَذَّاب، ألا إنَّهُ أعْوَرُ، وإنَّ ربَّكُمْ عَزَّ وجلَّ لَيْسَ بأعْورَ، مكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ ك ف ر». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7131، م 2933].