1857. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга дажжол ҳақида ҳеч бир набий ўз қавмига айтмаган гапни айтиб бермайми? Унинг бир кўзи йўқ. У ўзи билан жаннат ва дўзахга ўхшаш нарса олиб келади. Унинг «Бу жаннат», деб айтаётгани дўзахдир», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
1857 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُحَدِّثُكُمْ حَدِيثاً عنِ الدَّجَّالِ مَا حَدَّثَ بِهِ نَبيٌّ قَوْمَهُ، إنَّهُ أعْوَرُ وَإنَّهُ يجئُ مَعَهُ بِمثَالِ الجَنَّةِ والنّار، فالتي يَقُولُ إنَّهَا الجنَّةُ هِيَ النَّارُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3338، م 2936].