1887-ҳадис

1887. Яна у киши розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг дийдорини яхши кўрса, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини яхши кўради. Ким Аллоҳнинг дийдорини ёмон кўрса, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини ёмон кўради», дедилар. Оиша: «Эй Аллоҳнинг Набийси! Ўлимни ёмон кўришми? Ҳаммамиз ҳам ўлимни ёмон кўрамиз-ку?» деган эди, у зот шундай дедилар: «Бу сен айтгандек эмас. Мўминга Аллоҳнинг раҳмати, розилиги ва жаннати ҳақида башорат берилса, у Аллоҳнинг дийдорини яхши кўради, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини яхши кўради. Кофирга Аллоҳнинг азоби ва ғазаби «башорат» берилса, у Аллоҳнинг дийдорини ёмон кўради, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини ёмон кўради».

Имом Муслим ривояти.

1887 - وَعَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَحَبَّ لِقاءَ اللهِ أَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَمَنْ كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ كَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ»، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَكَرَاهِيَةُ الْمَوْتِ؟ فَكُلُّنَا نَكْرَهُ الْمَوْتَ، قَالَ: «لَيْسَ كَذَلِكَ، وَلَكِنَّ الْمُؤْمِنَ إِذَا بُشِّرَ بِرَحْمَةِ اللهِ وَرِضْوَانِهِ وَجَنَّتِهِ أَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ، فَأَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَإنَّ الْكَافِرَ إِذَا بُشِّرَ بِعَذَابِ اللهِ وَسَخَطِهِ، كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ، وَكَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2684].


Улашиш
|
|
Нусха олиш