1931-ҳадис

1931. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мажлисларнинг бирида эдим. У зот жаннатни сифатлаб, сўзларининг охирида: «Жаннатда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон қалби ҳис этмаган неъматлар бордир», деб қуйидаги оятни ўқидилар. «Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас» (Сажда сураси, 16-17-оятлар).

Имом Бухорий ривояти.

1931 - وَعَنْهُ قَالَ: شَهِدْتُ مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَجْلِساً وَصَفَ فِيهِ الْجَنَّةَ حَتَّى انْتَهَى، ثُمَّ قَالَ في آخِرِ حَدِيثِهِ: «فِيهَا مَا لَا عَيْنٌ رَأَتْ، وَلَا أُذُنٌ سَمِعَتْ، وَلَا خَطَرَ عَلَى قَلْبِ بَشَرٍ، ثُمَّ قَرَأَ {تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ} إِلَى قَوْلِهِ تَعَالَى: {فَلَا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَا أُخْفِيَ لَهُمْ مِنْ قُرَّةِ أَعْينٍ}. رَوَاهُ البُخَارِيُّ[1].

[1]  لم نجده في «صحيح البخاري» من رواية سهل بن سعد رضي الله عنه، وهو عند مسلم بلفظه (2825).

Улашиш
|
|
Нусха олиш