1933-ҳадис

1933. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан жаннатнинг энг қуйи мақомида бўладиган кишига У Зот: «Тила», дейди. У тилайверади, тилайверади. Ниҳоят, У Зот унга: «Тилаб бўлдингми?» дейди. У: «Ҳа», дейди. Шунда У Зот унга: «Тилаганларинг сеники ва шу билан бирга яна ўшанча ҳам», дейди».

Имом Муслим ривояти.

1933 - وَعَنْ أَبي هُريْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ أَدْنَى مَقْعَدِ أَحَدِكُمْ مِنَ الْجنَّةِ أَنْ يَقُولَ لَهُ: تَمَنَّ فَيَتَمَنَّي وَيتَمَنَّي، فَيَقُولُ لَهُ: هَلْ تَمنَّيْتَ؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ فَيقُولُ لَهُ: فَإِنَّ لَكَ مَا تَمنَّيْتَ وَمِثْلَهُ مَعَهُ». رَواهُ مُسْلِمٌ [182/301].


Улашиш
|
|
Нусха олиш