1936-ҳадис
1936. Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга кирганида Аллоҳ табарока ва таоло: «Бирор нарса зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?» дейди. Улар: «Юзларимизни ёруғ қилиб, бизни жаннатга киритиб, дўзахдан нажот бердинг-ку!» дейишади. Шунда У Зот пардани очиб юборади. Уларга Робблари азза ва жаллага назар солишдан суюмлироқ нарса берилмайди».

Имом Муслим ривояти.

Аллоҳ таоло: «Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни эса, иймон-эътиқодлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур – ноз-неъмат боғларида остларидан дарёлар оқиб турур. У жойдаги дуолари: «Эй тангримиз, Ўзингни поклаймиз», дейиш, у жойдаги ўзаро саломлари (бир-бирларига) тинчлик тилашдир. Охирги тилаклари эса бутун оламлар Парвардигори – Аллоҳга ҳамду сано айтишдир», деб айтган. (Юнус сураси, 9-оят). 

 

1936 - وَعَنْ صُهَيْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا دَخَل أَهْلُ الْجنَّةِ الجَنَّةَ يقُولُ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: تُرِيدُونَ شَيْئاً أَزِيدُكُمْ؟ فَيقُولُونَ: أَلَمْ تُبيِّضْ وُجُوهَنَا؟ أَلَمْ تُدْخِلْنَا الْجَنَّةَ وَتُنَجِّنَا مِنَ النَّارِ؟ فَيَكْشِفُ الْحِجَابَ، فَمَا أُعْطُوا شَيْئاً أَحَبَّ إِلَيهِمْ مِنَ النَّظَرِ إِلَى رَبِّهِمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [181].

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ تَجْري مِنْ تَحْتِهِمُ الأَنْهَارُ في جَنَّاتِ النَّعِيمِ * دَعْوَاهُمْ فِيهَا سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَتَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سَلَامٌ وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ} [يونس: 9].


Улашиш
|
|
Нусха олиш