248-ҳадис

248 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا، ثُمَّ يُصْبِحَ وَقَدْ سَتَرهُ اللهُ عَلَيْهِ فَيَقُولُ: يَا فُلاَنُ؛ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ، وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 6069، م 2990].

  1. Яна у киши розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Бутун умматим офиятдадир, фақат ошкора гуноҳ қилувчилар мустасно. Кишининг кечаси бир ишни қилиб, Аллоҳ уни сатр қилган ҳолда тонг оттириб, кейин: «Эй фалончи, кеча тунда ундай қилдим, бундай қилдим», дейиши ошкора гуноҳ қилишидир. Робби уни туни билан сатр қилган эди, тонг отгач эса, у ўзидан Аллоҳнинг пардасини очиб ташлаяпти».

Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш