251-ҳадис

29- بَابُ قَضَاءِ حَوَائِجِ الْمُسْلِمِينَ

29-боб

Мусулмонларнинг ҳожатларини чиқариш хусусида

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَافْعَلُوا الخَيْرَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ}.

Аллоҳ таоло: «Яхшилик қилингизшоядки, нажот топсангизлар», деб айтган (Ҳаж сураси, 77-оят).

251 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ أَخُــو الْمُسْلِمِ؛ لَا يَظلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ، مَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيْهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَومِ القِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِماً سَتَرَهُ اللهُ يَومَ الْقِيَامَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2442، م 2580 وسبق برقم 240].

  1. 251. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш