257-ҳадис

257 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ صَوْتَ خُصُومٍ بِالْبَابِ عَالِيَةً أَصْوَاتُهُمَا، وَإِذَا أَحَدُهُمَا يَسْتَوْضِعُ الآخَرَ وَيَسْتَرْفِقُهُ فِي شَيْءٍ، وَهُوَ يَقُولُ: وَاللهِ؛ لَا أَفعَلُ، فَخَرَجَ عَلَيْهِمَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «أَيْنَ الْمُتَأَلِّي عَلَى اللهِ لَا يَفْعَلُ الْمَعْرُوفَ؟» فَقَالَ: أَنَا يَا رَسُولَ اللهِ، فَلَهُ أَيُّ ذَلِكَ أَحَبَّ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2705، م 1557].

معنى «يَسْتَوْضِعُهُ»: يَسْأَلُهُ أَنْ يَضَعَ عَنْهُ بَعْضَ دَينِهِ. وَ«يَسْتَرفقُهُ»: يَسْأَلُهُ الرِّفْقَ وَ«الْمُتَأَلِّي»: الحَالِفُ.

  1. 257. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшик олдида товушини баланд кўтариб тортишаётганларнинг овозини эшитиб қолдилар. Уларнинг бири иккинчисидан қарзидан ўтиб беришини ва бирор енгиллик қилишини сўрарди. Наригиси эса: «Аллоҳга қасамки, бундай қилмайман!» дер эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига чиқиб: «Маъруф ишни қилмасликка Аллоҳнинг номига онт ичаётган киши қани?» дедилар. У: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули. (Майли,) Буларнинг қай бирини истаса, ўша бўлақолсин», деди».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш