259-ҳадис

32- بَابُ فَضْلِ ضَعَفَةِ الْمُسْلِمِينَ وَالفُقَرَاءِ وَالخَامِلِينَ

32-боб

Заиф, камбағал ва овоза бўлмаган мусулмонларнинг фазилати

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ، وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ}.

Аллоҳ таоло: «Сиз ўзингизни эрта-ю кеч Парвардигорларининг юзинирозилигини истаб Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)», деб айтган (Каҳф сураси, 28-оят).

259 - عَنْ حَارِثَةَ بْنِ وَهْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِأَهْلِ الجَنَّةِ؟ كُلُّ ضَعِيفٍ مُتَضَعَّفٍ لَوْ يُقْسِمُ عَلَى اللهِ لأَبَرَّهُ، أَلَا أُخْبِرُكُمْ بَأَهْلِ النَّارِ؟ كُلُّ عُتُلٍّ جَوَّاظٍ مُسْتَكْبِرٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 4918، م 2853].

«الْعُتُلُّ»: الْغَلِيظُ الجَافِي. «وَالجَوَّاظُ» بِفَتْحِ الجِيمِ وَتَشْدِيدِ الوَاوِ وَبِالظَّاءِ الْمُعْجَمَةِ، وَهُوَ الجُمُوعُ الْمَنُوعُ، وَقِيلَ: الضَّخْمُ الْمُخْتَالُ فِي مِشْيَتِهِ، وقيلَ: الْقَصِيرُ الْبَطِينُ.

  1. 259. Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Сизларга жаннатийлар кимлигини айтиб берайми? Ҳар бир заифҳол, нотавонлар. Агар у Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини албатта рўёбга чиқаради. Сизларга дўзах аҳли кимлигини айтиб берайми? Ҳар бир дағал, қўпол, кибрли одам».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш