296-ҳадис

36- بَابُ النَّفَقَةِ عَلَى العِيَالِ

36-боб

Аҳли аёлига қилинадиган нафақа ҳақида

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ، رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ}.

وَقَالَ تَعَالَى: {لِيُنْفِقْ ذُو سَعَةٍ مِنْ سَعَتِهِ، وَمَنْ قُدِرَ عَلَيهِ رِزْقُهُ، فَلْيُنْفِقْ مِمَّا آتَاهُ اللهُ لاَ يُكَلِّفُ اللهُ نَفْسًا إِلاَّ مَا آتَاهَا}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ شَيءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ}.

Аллоҳ таоло қуйидагиларни айтади: «Уларни (яъни, оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир» (Бақара сураси, 233-оят).

«Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни, бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни, ўз ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ-рўз)дан бошқа нарсага таклиф қилмас, (яъни, ҳар бир инсон фақат Аллоҳ ўзига ато этган ризқдан инфоқ қилишга таклиф қилинур)» (Талоқ сураси, 7-оят).

«Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур» (Сабаъ сураси, 39-оят).

296 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «دِينَارٌ أَنْفَقْتَهُ فِي سَبِيلِ الله، وَدِينَارٌ أَنْفَقْتَهُ فِي رَقَبَةٍ، وَدِينَارٌ تَصَدَّقْتَ بِهِ عَلَى مِسْكِينٍ، وَدِينَارٌ أَنْفقْتَهُ علَى أَهْلِكَ، أَعْظَمُهَا أَجْرًا الَّذي أَنْفَقْتَهُ علَى أَهْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [995].

  1. 296. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир динорни Аллоҳ йўлида сарфласанг, бир динорни қул озод қилиш учун сарфласанг, яна бир динорни мискинга садақа қилсанг, яна бир динорни аҳлингга сарфласанг, ажри улуғроғи аҳлингга сарфлаганинг бўлади».

 Имом Муслим ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш