322-ҳадис

322 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى خَلَقَ الخَلْقَ، حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْهُمْ قَامَتِ الرَّحِمُ، فَقَالَتْ: هَذَا مُقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنَ الْقَطِيعَةِ، قَالَ: نَعَمْ أَمَا تَرْضَينَ أَنْ أَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ، وَأَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ؟ قَالَتْ: بَلَى، قَالَ فَذَلِكَ لَكِ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: اقْرَؤُوا إِنْ شِئْتُمْ: {فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ * أُولَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ} [محمد: 22، 23]. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايَةٍ لِلْبُخَارِيِّ: فَقَالَ اللهُ تَعَالَى: «مَنْ وَصَلَكِ، وَصَلْتُهُ، وَمَنْ قَطَعَكِ قَطَعْتُهُ». [5988].

  1. 322. У кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла барча махлуқотларни яратди. Уларни яратиб бўлгач, раҳм туриб, «Бу – қариндошлик риштасини узишдан паноҳ сўровчининг мақоми», деди. У Зот: «Ҳа. Сени узганни узишимга, сени боғлаганни боғлашимга рози бўласанми?» деди. «Албатта!» деди. У Зот: «Ўша сенга бўлсин!» деди».

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хоҳласангиз, «Эҳтимол, юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қардошлик ришталарингизни узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди, кўзларини кўр қилди. Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларнинг қулфлари борми?» оятини[1] ўқинглар», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Имом Бухорийнинг ривоятида қуйидагича келтирилган: «Аллоҳ таоло қариндошлик риштасига: «Ким сенга етишса, Мен ҳам етишаман. Ким сендан алоқани узса, Мен ҳам алоқани узаман», деб айтди».

[1] Муҳаммад сураси, 22-оят.

Улашиш
|
|
Нусха олиш