343-ҳадис

 343 - حَدِيثُ عَمْرِو بْنِ عَبَسَةَ رضي الله عنه الطَّوِيلُ الْمُشْتَمِلُ على جُمَلٍ كَثِـيرَةٍ مِنْ قَوَاعِدِ الإِسْلَامِ وَآدَابِهِ، وَسَأَذْكُرُهُ بِتَمَامِهِ إِنْ شَاءَ اللهُ تَعَالَى فِي (بَابِ الرَّجَاءِ)، [برقم 449]، قَالَ فِيهِ: دَخَلْتُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَكَّةَ – يَعْنِي: فِي أَوَّلِ النُبُوَّةِ - فَقُلْتُ لَهُ: مَا أَنتَ؟ قَالَ: «نَبيٌّ» فَقُلْتُ: وَمَا نَبِيٌّ؟ قَالَ: «أَرْسَلَنِي اللهُ تَعَالَى»، فَقُلْتُ: بِأَيِّ شَيءٍ أَرْسَلَكَ؟ قَالَ: «أَرْسَلَنِي بِصِلَةِ الأَرْحَامِ، وَكَسْرِ الأَوْثَانِ، وَأَنْ يُوحَّدَ اللهُ لَا يُشرَكُ بِهِ شَيءٌ» وَذَكَرَ تَمامَ الحَدِيثِ.

  1. Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳунинг кўплаб жумлалар, Ислом қоидалари ва одобларини ўз ичига олган ҳадисларидир. Иншааллоҳ уни “ражо” бобида мукаммал зикр қиламан. «Нубувватнинг биринчи пайтлари Маккада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб, «Сиз кимсиз?» дедим. У зот: «Набий», дедилар. Мен: «Набий деганингиз нима ўзи?» дедим. У зот: «Аллоҳ мени мана шундай қилиб юборди», дедилар. Мен: «Қайси нарса билан юборди?» дедим. У зот: «Силаи раҳм қилишга, бутларни синдиришга, Аллоҳнинг тавҳидига ва Унга бирор нарсани шерик қилмаслик (рисоласи) ила юборди», дедилар», деб қолганини зикр қилдилар.

Улашиш
|
|
Нусха олиш