357-ҳадис

357 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُوا الأَحْلَامِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ» - ثَلَاثاً - «وَإِيَّاكُمْ وَهَيْشَاتِ الأَسْوَاقِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [432/123].

  1. 357. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга сизларнинг эс-ҳушли ва ақллиларингиз, сўнг ундан кейингилари – уч марта – яқин турсин. Бозордаги бақир‑чақирдан узоқ бўлинглар».

 Имом Муслим ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш