365-ҳадис

365 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ سَمُرةَ بْنِ جُنْدُبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ كُنْتُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ غُلَامًا، فَكُنْتُ أَحْفَظُ عَنْهُ، فَمَا يَمْنَعُنِي مِنَ القَوْلِ إِلَّا أَنَّ هَهُنَا رِجَالًا هُمْ أَسَنُّ مِنِّي. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 332، م 964/88].

  1. 365. Абу Саид Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мен ёш бола эдим. У зотдан (оят­ҳадис) ёд олар эдим. Ҳузурларида мендан ёши каттароқ кишилар бўлгани учун гапирмас эдим.

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш