400-ҳадис

49- بَابُ إِجْرَاءِ أَحْكَامِ النَّاسِ عَلَى الظَّاهِرِ وَسَرَائِرُهُمْ إِلَى اللهِ تَعَالَى

49-боб

Кишиларнинг ташқи кўринишларига қараб ҳукм қилиш ва ботинларини Аллоҳ таолога ҳавола қилиш ҳақида

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ فَخَلُّوا سَبِيلَهُمْ} [التوبة - 5].

 

Аллоҳ таоло: «Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни (ҳақдорларга) ато қилсалар, у ҳолда диний биродарингиздирлар» (Тавба сураси, 5-оят), деб айтган.

 

400 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللهِ، وَيُقيمُوا الصَّلَاةَ، وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الإسْلَامِ، وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ تَعَالَى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 25، م 22].

  1. 400. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб шаҳодат келтирмагунларича, намозни тўкис адо қилмагунларича ва закотни бермагунларича, уларга қарши жанг қилишга буюрилдим. Шуни бажаришса, қонлари ва молларини мендан асрабдилар. Фақат Ислом ҳаққи мустаснодир. Ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасидадир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш