436-ҳадис

436 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ تَلَا قَولَ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ فِي إِبْرَاهِيمَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيراً مِنَ النَّاسِ فَمَنْ تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي}  [إبراهيم: 36]، وَقَالَ عِيسَى صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {إِنْ تُعَذِّبْهُم فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ، وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الحَكِيمُ} [المائدة: 118]، فَرَفَعَ يَدَيْهِ وَقَالَ: «اللَّهُمَّ؛ أُمَّتِي أُمَّتِي» وَبَكَى، فَقَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: «يَا جِبْرِيلُ؛ اذْهَبْ إِلَى مُحَمَّدٍ وَرَبُّكَ أَعْلَمُ، فَسَلْهُ مَا يُبكِيكَ؟» فَأَتَاهُ جِبْرِيلُ، فَأَخبَرَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَا قَالَ وَهُوَ أَعْلَمُ، فَقَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا جِبْرِيلُ؛ اذهَبْ إِلَى مُحَمَّدٍ فَقُلْ: إِنَّا سَنُرضِيكَ فِي أُمَّتِكَ وَلاَ نَسُوؤُكَ} رَوَاهُ مُسْلِمٌ [202].

  1. 436. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим (алайҳиссалом) ҳақидаги «Роббим, улар (санамлар) одамлардан кўпини адаштиришди. Аммо ким менга эргашса, у мендандир»[1] деган сўзини ва Исо алайҳиссаломнинг «Агар уларни азобласанг, улар Ўзингнинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен азизсан, ҳакимсан»[2] дегани (ҳақидаги оятлар)ни тиловат қилиб, қўлларини кўтардилар-да, «Аллоҳим, умматим, умматим!» деб йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Роббинг Ўзи билса ҳам, Муҳаммаднинг олдига бориб, «Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўрагин», деди. Жаброил алайҳиссолату вассалом у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, Аллоҳ Ўзи билса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганларини унга (Жаброилга) айтдилар. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг олдига бориб, «Умматинг хусусида сени рози қиламиз, маҳзун қилиб қўймаймиз», деб айт», деди».

 Имом Муслим ривояти.

[1] Иброҳим сураси, 36-оят.

[2] Моида сураси, 118-оят.

Улашиш
|
|
Нусха олиш