443-ҳадис

443 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ دَفَعَ اللهُ إِلَى كُلِّ مُسْلِمٍ يَهُودِيّاً أَوْ نَصْرَانِيّاً فَيَقُولُ: هَذَا فَكَاكُكَ مِنَ النَّارِ».

وَفِي رِوَايَةٍ عَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَجِيءُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ نَاسٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ بِذُنُوبٍ أَمْثَالِ الجِبَالِ يَغْفِرُهَا اللهُ لَهُمْ» [م 2767/51] رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2767].

قَولُهُ: «دَفَعَ إِلَى كُلِّ مُسْلِمٍ يَهُودِيّاً أَوْ نَصْرَانِيّاً فَيَقُولُ: هَذَا فَكَاكُكَ مِنَ النَّارِ» مَعْنَاهُ: مَا جَاءَ في حَدِيثِ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «لِكُلِّ أَحَدٍ مَنْزِلٌ فِي الجَنَّةِ، وَمَنْزِلٌ فِي النَّارِ، فَالْمُؤْمِنُ إِذَا دَخَلَ الجنَّةَ خَلَفَهُ الكَافِرُ في النَّارِ؛ لأَنَّهُ مُسْتَحِقٌّ لِذَلِكَ بِكُفْرِهِ» [ق 4341].

وَمَعْنَى «فَكَاكُكَ»: أَنَّكَ كُنْتَ مُعَرَّضاً لِدُخُولِ النَّارِ، وَهَذَا فَكَاكُكَ؛ لأَنَّ اللهَ تَعَالَى قَدَّرَ لِلنَّارِ عدَداً يَمْلَؤُهَا، فَإِذَا دَخَلَهَا الكُفَّارُ بِذُنُوبِهمْ وَكُفْرِهِمْ، صَارُوا في مَعْنَى الفَكَاكِ لِلمُسْلِمِينَ، وَاللهُ أَعْلَمُ.

  1. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир мусулмонга бир яҳудий ёки насронийни бериб, «Бу сенинг дўзахдан нажотингдир», дейди».

У кишидан қилинган бошқа ривоятда қуйидагича келтирилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Қиёмат куни шундай мусулмон одамлар келадики, уларнинг гуноҳи тоғлардек бўлади. Аллоҳ уларни мағфират қилади».

Имом Муслим ривояти.

Ҳадисдаги: «Ҳар бир мусулмонга бир яҳудий ёки насронийни бериб, «Бу сенинг дўзахдан нажотингдир» деган сўзнинг маъноси Абу Ҳурайрадан қилинган қуйидаги ривоятда ўз ифодасини топган:

«Ҳар бир кишининг жаннатда ва дўзахда ўрни бордир. Мўмин жаннатга кирса, унинг дўзахдаги ўрнига кофир киради. Чунки кофир куфри билан ўша ерга мустаҳиқдир».

Ҳадисдаги «Дўзахдан нажотингдир» сўзининг маъноси – «Сен дўзахга киришга дучор бўлиб турган эдинг. Бу дўзахдан нажотингдир. Чунки Аллоҳ таоло дўзахни тўлдириш учун бир қанча миқдорни тайин қилган. Кофирлар гуноҳ ва куфрлари сабабли дўзахга киришса, гўёки мусулмонлар ўрнига дўзахдан нажот топиб киришган бўлади». Валлоҳу аълам.

Улашиш
|
|
Нусха олиш