454-ҳадис

53- بَابُ الجَمْعِ بَيْنَ الخَوْفِ وَالرَّجَاءِ

53-боб

Хавф ва ражо баёни

 

اِعْلَمْ: أَنَّ الْمُخْتَارَ لِلْعَبْدِ في حَالِ صِحَّتِهِ أنْ يَكُونَ خَائفاً رَاجِياً، وَيَكُونَ خَوْفُهُ وَرَجَاؤُهُ سَواءً، وَفِي حَالِ الْمَرَضِ يَتَمَحَّضُ الرَّجاءُ، وَقَوَاعِدُ الشَّرْعِ مِنْ نُصُوصِ الكِتَابِ وَالسُّنَّةِ وغَيْرِ ذَلِكَ مُتَظَاهِرَةٌ عَلَى ذَلِكَ.

Билингки, бандага муносиб кўрилган ҳолат соғломлик пайтида хавф-ражода бўлиб, хавф ва ражода бир хил турсин. Беморлик пайтида эса умидни кучайтирсин. Бунга шариат асоси бўлмиш Қуръон ва суннатдаги матнларда ва бундан бошқасида         далиллар очиқ ойдин келган.

قَالَ الله تَعَالَى: {فَلاَ يَأْمَنُ مَكْرَ اللهِ إِلَّا القَوْمُ الخَاسِرُونَ} [الأعراف - 99].

وَقَالَ تَعَالَى: {إِنَّهُ لَا يَيْأَسُ مِنْ رَوْحِ اللهِ إِلَّا القَوْمُ الكَافِرُونَ} [يوسف - 87].

وَقَالَ تَعَالَى: {يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ} [آل عمران - 106].

وَقَالَ تَعَالَى: {إِنَّ رَبَّكَ لَسَرِيعُ الْعِقَابِ وَإِنَّهُ لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ} [الأنعام - 165].

وَقَالَ تَعَالَى: {إنَّ الأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ * وَإِنَّ الفُجَّارَ لَفِي جَحِيمٍ} [الانفطار - 13، 14].

وَقَالَ تَعَالَى: {فَأَمَّا مَنْ ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ * فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ * وَأَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ * فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ} [القارعة - 6، 9].

وَالآيَاتُ فِي هَذَا الْمَعْنَى كَثِيرَةٌ؛ فَيَجْتَمِعُ الخَوفُ وَالرَّجَاءُ فِي آيَتَيْنِ مُقْتَرِنَتَيْنِ أَوْ آيَاتٍ أَوْ آيَةٍ.

Аллоҳ таоло марҳамат этди: «Бас, Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур» (Аъроф сураси, 99-оят).

«Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур» (Юсуф сураси, 87-оят).

«(Қиёмат) кунида (мўминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур» (Оли Имрон сураси, 106-оят).

«Шубҳасиз, Парвардигорингиз (кофирлар учун) азоби қаттиқ, (мўминларни эса) мағфират қилгувчи, меҳрибондир» (Аъроф сураси, 167-оят).

«Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар) жаннат неъматларидадирлар. Шак-шубҳасиз, фисқ-фужур қилгувчи кимсалар дўзахдадирлар» (Инфитор сураси, 13–14-оятлар).

«Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиганорзу қиладиган ҳаётда бўлур. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи жарликдир» (Ал-Қориъа сураси, 6–9-оятлар).

454 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ يَعْلَمُ الْمُؤْمِنُ مَا عِنْدَ اللهِ مِنَ العُقُـوبَةِ مَا طَمِعَ بجَنَّتِهِ أَحَدٌ، وَلَوْ يَعْلَمُ الكَافِرُ مَا عِنْدَ اللهِ مِنَ الرَّحْمَةِ، مَا قَنَطَ مِنْ جَنَّتِهِ أَحَدٌ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2755].

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўмин киши Аллоҳнинг ҳузурида қандай азоб-уқубатлар борлигини билса эди, ҳеч ким У Зотнинг жаннатидан умид қилмас эди. Агар кофир одам Аллоҳнинг ҳузурида қандай раҳматлар борлигини билса эди, ҳеч ким У Зотнинг жаннатидан умидини узмас эди».

 Имом Муслим ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш