527-ҳадис

527 - وَعَنْ فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا صَلَّى بِالنَّاسِ يَخِرُّ رِجَالٌ مِنْ قَامَتِهِمْ فِي الصَّلَاةِ مِنَ الخَصَاصَةِ - وَهُمْ أَصْحَابُ الصُّفَّةِ - حَتَّى يَقُولَ الأَعْرَابُ: هَؤُلَاءِ مَجَانِينُ، فَإِذَا صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ انْصَرَفَ إِلَيْهِمْ فَقَالَ: «لَوْ تَعْلَمُونَ مَا لَكُمْ عِنْدَ اللهِ تَعَالَى، لأَحْبَبْتُمْ أَنْ تَزْدَادُوا فَاقَةً وَحَاجَةً». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [2368].

«الخَصَاصَةُ»: الْفَاقَةُ وَالجُوعُ الشَّدِيدُ.

  1. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб берсалар, кишилар очликдан намозда туриб йиқилиб тушишар эди. - Улар аҳли суффалар эди -. Ҳаттоки аъробийлар: «Мана шулар жиннилардир», дейишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлсалар, уларнинг ҳузурларига бориб: «Агар сизлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўзингиз учун тайёрлаб қўйилган нарсаларни билганингизда эди, бундан ҳам зиёда оч ва муҳтож қолишни яхши кўрган бўлар эдинглар», деб айтардилар.

Имом Термизий ривоят қилиб саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Улашиш
|
|
Нусха олиш