528-ҳадис

528 - وَعَنْ أَبِي كَريمَةَ الْمِقْدَامِ بْنِ مَعْدِي كَرِبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقَولُ: «مَا مَلأَ آدَمِيٌّ وِعَاءً شَرّاً مِنْ بَطْنٍ، بِحَسْبِ ابْنِ آدَمَ أُكُلَاتٌ يُقِمْنَ صُلْبَهُ، فَإِنْ كَانَ لَا مَحَالَةَ، فَثُلُثٌ لِطَعَامِهِ، وَثُلُثٌ لِشَرَابِهِ، وَثُلُثٌ لِنَفَسِهِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

«أُكُلَاتٌ» أَيْ: لُقَمٌ.

  1. 528. Абу Карийма Миқдом ибн Маъдий Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Одам, қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белини тиклаш учун бир неча луқмалар кифоя қилади. Агар иложи бўлмаса, учдан бири таоми учун, учдан бири ичимлиги учун ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин» деб айтганларини эшитдим.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Улашиш
|
|
Нусха олиш