575-ҳадис

61- بَابُ النَّهْيِ عَنِ البُخْلِ وَالشُّحِّ

61-Боб

Бахиллик ва хасисликдан қайтарилгани ҳақидаги боб

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَأَمَا مَنْ بَخِلَ وَاسْتَغْنَى * وَكَذَّبَ بِالحُسْنَى * فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْعُسْرَى * وَمَا يُغْنِي عَنْهُ مَالُهُ إِذَا تَرَدَّى} [الليل -8-11].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ} [التغابن - 16].

وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَتَقَدَّمَتْ جُمْلَةٌ مِنْهَا فِ البَابِ السَّابِقِ.

Аллоҳ таоло: «Энди (Аллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр мукофотлардан) беҳожат билса ҳамда гўзал оқибатни (яъни Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса, бас, Биз уни (дунё ва охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга муяссар қилурмиз. Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга фойда бермас» (Вал-лайл сураси, 8-11-оятлар).

«Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар». (Тағобун сураси, 16‑оят)

Бу бобга тааллуқли ҳадисларнинг аксарияти юқоридаги бобда келди.

575 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اتَّقُوا الظُّلْمَ؛ فَإِنَّ الظُّلْمَ ظُلُمَاتٌ يَوْمَ القِيَامَةِ، وَاتَّقُوا الشُّحَّ؛ فَإِنَّ الشُّحَّ أَهْلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، حَمَلَهُمْ عَلَى أَنْ سَفَكُوا دِمَاءَهُمْ وَاسْتَحَلُّوا مَحَارِمَهُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2578 وسبق برقم 210].

  1. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зулмдан сақланинглар, чунки зулм Қиёмат кунида зулматдир. Бахилликдан сақланинглар, чунки бахиллик сизлардан аввалгиларни ҳам ҳалок қилган, уларни ўзаро қон тўкиш ва ҳаром қилинган нарсаларни ҳалол қилишгача олиб борган».

Имом Муслим ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш