581-ҳадис

 63- بَابُ التَّنَافُسِ في أُمُورِ الآخِرَةِ، والاِسْتِكْثَارِ مِمَّا يُتَبَرَّكُ فِيهِ

63-Боб

Охират ишларида мусобақалашмоқ ва табаррук қилинадиган нарсаларни кўпайтирмоқ

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ}.

 

Аллоҳ Таоло: «Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар» (Мутаффифун сураси, 26-оят), деб айтган.

581 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أُتِيَ بِشَرَابٍ، فَشَرِبَ مِنْهُ، وَعَنْ يَمِينِهِ غُلَامٌ، وَعَنْ يَسَارِهِ الأَشْيَاخُ، فَقَالَ لِلْغُلَامِ: «أَتَأْذَنُ لِي أَنْ أُعْطِيَ هَؤُلَاءِ؟» فَقَالَ الغُلَامُ: وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ؛ لَا أُوثِرُ بِنَصِيبِي مِنْكَ أَحَداً، فَتَلَّهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي يَدِهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2451، م 2030].

«تَلَّهُ» بِالتَّاءِ الْمُثَنَّاةِ فَوقُ، أَيْ: وَضَعَهُ، وَهَذَا الغُلَامُ هُوَ ابنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا.

  1. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимлик келтирилди. У зот ундан ичдилар. Ўнг тарафларида бир бола, чап тарафларида эса кексалар бор эди. У зот болага: «Буларга узатишимга изн берасанми?» дедилар. Бола: «Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, сиздан оладиган насибамга ҳеч кимни ўзимдан устун қўя олмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ичимликни) унинг қўлига тутқаздилар».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш