597-ҳадис

67- بَابُ كَرَاهَةِ تَمَنِّي الْمَوتِ بِسَبَبِ ضُرٍّ نَزَلَ بِهِ، وَلَا بَأْسَ بِهِ لِخَوفِ الفِتْنَةِ في الدِّينِ

67-Боб

Бирор зарар етгани сабабли ўлимни орзу қилишнинг кароҳияти. Лекин динида фитналаниб қолишдан хавф этса, зарари йўқлиги хусусида

597 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَتَمَنَّى أَحَدُكُمُ الْمَوْتَ؛ إِمَّا مُحْسِناً، فَلَعَلَّهُ يَزْدَادُ، وَإِمَّا مُسِيئاً فَلَعَلَّهُ يَسْتَعْتِبُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ البُخَارِيِّ [خ 7235، م 2682].

وَفِي رِوَايَةِ مُسْلِمٍ: عَنْ أَبِي هُريْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَتَمَنَّى أَحَدُكُمُ الْمَوْتَ، وَلَا يَدْعُ بِهِ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَهُ؛ إِنَّهُ إِذَا مَاتَ انْقَطَعَ عَمَلُهُ، وَإِنَّهُ لَا يَزيدُ الْمُؤْمِنَ عُمُرُهُ إِلَّا خَيْراً».

  1. 597. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин. Яхши амалли бўлса, шояд (яхшилиги) зиёдалашса. Ёмон амалли бўлса, шояд (ёмонликларидан яхшиликка қайтиб) ризолик топса», дедилар».

Муттафақун алайҳ. Бу ҳадис Имом Бухорий лафзидир.

Имом Муслимнинг лафзида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин, унга ўлим келмасидан олдин уни сўраб дуо ҳам қилмасин, чунки бирортангиз ўлса, унинг амаллари узилиб қолади, умр эса мўминга фақат яхшиликни зиёда қилади», дедилар.

Улашиш
|
|
Нусха олиш