599-ҳадис

599 - وَعَنْ قَيسِ بْنِ أَبِي حَازِمٍ قَالَ: دَخَلْنَا عَلَى خَبَّابِ بْنِ الأَرَتِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ نَعُودُهُ وَقَدِ اكْتَوَى سَبْعَ كَيَّاتٍ، فَقَالَ: إِنَّ أَصْحَابَنَا الَّذِينَ سَلَفُوا مَضَوْا، وَلَمْ تَنْقُصْهُمُ الدُّنْيَا، وَإِنَّا أَصَبْنَا مَا لَا نَجِدُ لَهُ مَوْضِعاً إِلَّا التُّرَابَ، وَلَوْلَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَانَا أَنْ نَدْعُوَ بِالْمَوْتِ لَدَعَوْتُ بِهِ، ثُمَّ أَتَيْنَاهُ مَرَّةً أُخْرَى وَهُوَ يَبْنِي حَائِطاً لَهُ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُسْلِمَ لَيُؤْجَرُ فِي كُلِّ شَيءٍ يُنْفِقُهُ إِلَّا فِي شَيءٍ يَجْعَلُهُ فِي هَذَا التُّرَابِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ رِوَايَةِ البُخَارِيِّ [5672، م 2681].

  1. Қайс ибн Абу Ҳозимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

«Хаббоб ибн Аратни кўргани кирдик. (Даво учун қорнини) етти марта куйдиртирибди. У шундай деди: «Олдин ўтган шерикларимиз ўтиб кетишди. Мол‑дунё (ажрларини) камайтирмади. Биз эса тупроқдан бошқа сарфлайдиган жой топа олмайдиган даражадаги дунёга эришдик. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, мен уни албатта тилаган бўлардим».

Кейинроқ, бошқа сафар унинг олдига борсак, у (чорбоғига) девор кўтараётган экан. У: «Мусулмонга мана шу тупроққа ишлатганидан бошқа сарфлаган ҳар бир нарсаси учун ажр берилади», деди». 

Муттафақун алайҳ. Бу ҳадис имом Бухорий ривоятларидаги лафз.

Улашиш
|
|
Нусха олиш