655-ҳадис

75- بَابُ العَفْوِ وَالإِعْرَاضِ عَنِ الجَاهِلِينَ

75-боб

Кечиримли бўлиб, жоҳиллардан юз ўгириш ҳақида

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلينَ} ... [الأعراف - 199].

وَقَالَ تَعَالَى: {فَاصْفَحِ الصَّفْحَ الْجَمِيلَ} [الحجر - 85].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلَا تُحِبُّونَ أَنْ يَغْفِرَ اللهُ لَكُمْ} ... [النور - 22].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنينَ} [آل عمران - 134].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَمَنْ صَبَرَ وَغَفَرَ إنَّ ذَلِكَ لَمِنْ عَزْمِ الأُمُورِ} ... [الشورى - 43].

وَالآيَاتُ في البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.

Аллоҳ Таоло: «(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!» (Аъроф сураси, 199-оят).

«Бас, (шундай экан, эй Муҳаммад, сиз жоҳил кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр-тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш билан юз ўгиринг!» (Ҳижр сураси, 85-оят).

«Балки уларни авф қилиб, кечирсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишни истамайсизларми?» (Нур сураси, 22-оят).

«У (тақводор зотлар) одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон сураси, 134-оят).

«Албатта, ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу иш ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Шўро сураси, 43-оят), деб айтган.

655 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّهَا قَالَتْ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: هَلْ أَتَى عَلَيْكَ يَوْمٌ كَانَ أَشدَّ مِنْ يَومِ أُحُدٍ؟ قَالَ: «لَقَدْ لَقِيتُ مِنْ قَومِكِ، وَكَانَ أَشَدُّ مَا لَقِيتُ مِنْهُمْ يَوْمَ العَقَبَةِ؛ إِذْ عَرَضْتُ نَفْسِي عَلَى ابْنِ عَبْدِ يَالِيلَ ابْنِ عَبْدِ كُلَالٍ، فَلَمْ يُجِبْنِى إِلَى مَا أَردْتُ، فَانْطَلَقْتُ وَأَنَا مَهْمُومٌ عَلَى وَجْهِي، فَلَمْ أَسْتَفِقْ إِلَّا وَأَنَا بِقَرْنِ الثَّعَالِبِ، فَرَفَعْتُ رَأْسِي، فَإِذَا أَنَا بِسَحَابَةٍ قَدْ أَظَلَّتْنِي، فَنَظَرْتُ؛ فَإِذَا فِيهَا جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلَامُ، فَنَادَانِي فَقَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدْ سَمِعَ قَوْلَ قَومِكَ لَكَ، وَمَا رَدُّوا عَلَيكَ، وَقَدْ بَعَثَ إِلَيكَ مَلَكَ الجِبَالِ لِتَأْمُرَهُ بِمَا شِئْتَ فِيْهِمْ، فَنَادَانِي مَلَكُ الجِبَالِ، فَسَلَّمَ عَلَيَّ ثُمَّ قَالَ: يَا مُحَمَّدُ؛ إِنَّ اللهَ قَدْ سَمِعَ قَولَ قَومِكَ لَكَ، وَأَنَا مَلَكُ الجِبَالِ، وَقَدْ بَعَثَني رَبِّي إِلَيْكَ لِتَأْمُرَني بِأَمْرِكَ، فَمَا شِئْتَ؟ إِنْ شِئْتَ: أَطْبَقْتُ عَلَيهِمُ الأَخْشَبَيْنِ» فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَلْ أَرْجُو أَنْ يُخْرِجَ اللهُ مِنْ أَصْلَابِهِمْ مَنْ يَعْبُدُ اللهَ وَحْدَهُ؛ لَا يُشْرِكُ بِهِ شَيْئاً» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3231، م 1795].

«الأَخْشَبَانِ»: الجَبَلَانِ الْمُحِيطَانِ بِمَكَّةَ، وَالأَخْشَبُ: هُوَ الجَبَلُ الغَلِيظُ.

  1. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бу онамиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бошингизга Уҳуд кунидан ҳам оғирроқ кун келганми?» дедим. У зот шундай дедилар: «Дарҳақиқат, менга қавмингдан етадигани етди. Улардан менга етган нарсаларнинг энг қаттиғи Ақоба куни бўлган. Ўшанда Ибн Абдуялил ибн Абдукулолга мени (ҳимоясига) олишни таклиф этган эдим. Бироқ у мен истаган нарсани қабул қилмади. Мен ташвишли ҳолда бошим оққан томонга қараб юриб кетдим. Қарнус-саъолибга* келгандагина ўзимга келиб, бошимни кўтардим. Қарасам, бир булут менга соя солиб турибди. Назар солсам, унда Жаброил бор экан. У менга нидо қилиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳ қавмингнинг сенга айтган гапини, сенга нима жавоб қайтарганини эшитди. У Зот улар ҳақида истаган нарсангни буюришинг учун ҳузурингга тоғ фариштасини юборди», деди. Шунда тоғ фариштаси менга нидо қилиб, салом берди. Сўнгра: «Эй Муҳаммад! Аллоҳ қавмингизнинг сизга айтган сўзини эшитди. Мен тоғлар фариштасиман. Роббим сизнинг буйруғингизни (амалга ошириш учун олдингизга) юборди. Нимани истасангиз, шу. Агар уларнинг устига «Икки Ахшаб»ни* тўнтариб ташлашимни истасанг (шундай қиламан)», деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Балки, Аллоҳ уларнинг пуштикамаридан ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган кишиларни чиқаришини умид қиламан», дебдилар».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш