77- بَابُ الغَضَبِ إِذَا انْتُهِكَتْ حُرُمَاتُ الشَّرْعِ، وَالاِنْتِصَارِ لِدِينِ اللهِ تَعَالَى
77-боб
Шариат тақиқлаган нарсаларни беҳурмат қилганда ғазаб қилиш ва Аллоҳнинг динига ёрдам бериб ҳимоя этишнинг фазилати
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَمَنْ يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ اللهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ عِنْدَ رَبِّهِ} ... [الحج - 30].
وَقَالَ تَعَالَى: {إنْ تَنْصُرُوْا اللهَ يَنْصُرْكُمْ} [محمد - 7].
وَفِي البَابِ حَدِيثُ عَائِشَةَ رضي الله عنها السَّابِقُ فِي (بَابِ العَفْوِ).
Аллоҳ Таоло: «Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир» (Ҳаж сураси, 30-оят).
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жидду-жаҳд қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур» (Муҳаммад сураси, 7-оят), деб айтган.
661 - وَعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ عُقْبَةَ بْنِ عَمْرِو البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إنِّي لأَتَأَخَّرُ عَنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ مِنْ أَجْلِ فُلَانٍ مِمَّا يُطِيلُ بِنَا!! فَمَا رَأَيْتُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ غَضِبَ فِي مَوْعِظَةٍ قَطُّ أَشدَّ مِمَّا غَضِبَ يَومَئِذٍ؛ فَقَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ إنَّ مِنْكُمْ مُنَفِّرِينَ، فَأَيُّكُمْ أَمَّ النَّاسَ فَلْيُوجِزْ، فَإنَّ مِنْ وَرَائِهِ الكَبِيرَ وَالصَّغِيرَ وَذَا الحَاجَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 702، م 466].
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Фалончи чўзиб юбораётгани сабабли мен бомдод намозига чиқмаяпман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша кунги мавъизадагидек қаттиқ ғазабланганларини асло кўрмаганман. Ўшанда у зот: «Ҳой одамлар! Орангизда бездирувчилар бор экан! Қай бирингиз одамларга имомлик қилса, (қироатни) қисқа қилсин, чунки унинг орқасида кекса, заиф ва ҳожатмандлар бўлади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.