665-ҳадис

78- بَابُ أَمْرِ وُلَاةِ الأُمُورِ بِالرِّفْقِ بِرِعَايَاهُمْ، وَنَصِيحَتِهِمْ، وَالشَّفَقَةِ عَلَيهِمْ، وَالنَّهْيِ عَنْ غِشِّهِمْ وَالتَّشْدِيدِ عَلَيهِمْ وَإِهْمَالِ مَصَالِحِهِمْ وَالغَفْلَةِ عَنْهُمْ وَعَنْ حَوَائِجِهِمْ

78-боб

Бошлиқлар ўз қўл остидагиларга мулойим, хайрихоҳ ва шафқатли бўлиб, уларни алдаб, қўполлик қилиб, манфаатларини зое қилиб, ҳожатларидан ғафлатда бўлишдан қайтариқ

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ} [الشعراء - 215].

قَالَ تَعَالَى: {إنَّ اللهَ يَأمُرُ بِالْعَدْلِ وَالإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ} [النحل - 90].



Аллоҳ Таоло: «Ўзингизга эргашган мўмин бўлган кишилар учун қанотингизни паст тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона муносабатда бўлинг)» (Шуаро сураси, 215-оят).

«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У Зот шояд ибрат-эслатма олурсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур» (Наҳл сураси, 90-оят), деб айтган.

665 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ؛ الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوجِهَا وَمَسْؤُولَةٌ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 893 م 1829 وسبق برقم 290].

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир». Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир», деяётганларини эшитдим».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш