82- بَابُ حَثِّ السُّلْطَانِ وَالقَاضِي وَغَيْرِهِمَا مِنْ وُلَاةِ الأُمُورِ عَلَى اتِّخَاذِ وَزِيرٍ صَالِحٍ، وَتَحْذِيرِهِمْ مِنْ قُرَنَاءِ السُّوْءِ وَالقَبُولِ مِنْهُمْ
82-боб
Подшоҳ, қози ва булардан бошқалар ишни бошқариш учун солиҳ вазирларни олиб, аъёнларнинг ёмонини яқинлаштирмай, маслаҳатларидан четланишга тарғиб баёни
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {الأَخِلَّاءُ يَومَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ}.
Аллоҳ таоло: «У кунда дўстлар бир-бирига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)» (Зухруф сураси, 670-оят), деб айтган.
690 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا بَعَثَ اللهُ مِنْ نَبِيٍّ وَلَا اسْتَخْلَفَ مِنْ خَلِيفَةٍ إلَّا كَانَتْ لَهُ بِطَانَتَانِ: بِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالْمَعْرُوفِ وَتَحُضُّهُ عَلَيهِ، وَبِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالشَّرِّ وَتَحُضُّهُ عَلَيهِ، وَالْمَعْصُومُ مَنْ عَصَمَ اللهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6611].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бирор набийни юборар ёки бирор халифани халифа этиб тайинлар экан, унинг икки хил хос кишилари бўлади: яхшиликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар ҳамда ёмонликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар. Ҳақиқий маъсум (Аллоҳ асраган) эса Аллоҳ таоло исмат берган кишидир».
Имом Бухорий ривояти.