701-ҳадис

3- بَابُ الوَفَاءِ بِالعَهْدِ وَإِنْجَازِ الوَعْدِ

3-боб

 Аҳдга вафо қилиш ҳамда ваъда қилган нарсани бажариш ҳақида


قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَأَوْفُوا بِالعَهْدِ إنَّ العَهْدَ كَانَ مَسْئُولًا} [الإسراء - 34].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَأَوْفُوا بِعَهْدِ اللهِ إِذَا عَاهَدْتُمْ} [النحل - 91].

وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَوْفُوا بِالْعُقُودِ} [المائدة - 1].

وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ * كَبُرَ مَقْتاً عِنْدَ اللهِ أنْ تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ} [الصف - 2، 3].

Аллоҳ таоло: «Аҳдга вафо қилинглар. Зеро аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир» (Исро сураси, 34-оят).

«Аҳд-паймон берган вақтларингизда Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз» (Наҳл сураси, 91-оят).

«Эй мўминлар, аҳдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз» (Моида сураси, 1-оят).

«Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар? Сизларнинг сўзларингиз қилмайдиган (қиламиз деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)» (Саф сураси, 2-3-оятлар), деб айтган.

701 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ، 33، م 59].

زَادَ فِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «وَإنْ صَامَ وَصَلَّى وَزَعَمَ أَنَّهُ مُسْلِمٌ» [م 59/109 وسبق برقم 206].

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди ва омонат топширилса, хиёнат қилади».

 Муттафақун алайҳ.

Муслим ривоятида:

«Гарчи рўза тутиб, намоз ўқиса ҳам ва ўзини мусулмонман деб даъво қилса ҳам», жумласини зиёда қилган.

Улашиш
|
|
Нусха олиш