4- بَابُ الْمُحَافَظَةِ عَلَى مَا اعْتَادَهُ مِنَ الخَيْرِ
4-боб
Одатланган яхши амалларда бардавом бўлишнинг фазилати
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {إنَّ اللهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأنْفُسِهِمْ}. [الرعد - 11].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَا تَكُونُوا كَالَّتِي نَقَضَتْ غَزْلَهَا مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ أَنْكَاثاً} [النحل - 92].
وَ«الأنْكَاثُ»: جَمْعُ نِكْثٍ، وَهُوَ: الْغَزْلُ الْمَنْقُوضُ.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ} [الحديد - 16].
وَقَالَ تَعَالَى: {فَمَا رَعَوْهَا حَقَّ رِعَايَتِهَا} [الحديد -27].
Аллоҳ таоло: «Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас» (Раъд сураси, 11-оят).
«Қасамларингизни (бузиб) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қасамингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб, бузиб, чувалатиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз» (Наҳл сураси, 92-оят).
«Шунингдек, улар учун илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?» (Ҳадид сураси, 16-оят), деб айтган.
«Роҳибликни ўзлари чиқариб олдилар, Биз буни уларга фарз қилмаган эдик, фақат ўзлари Аллоҳнинг розилигини тилаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар» (Ҳадид сураси, 27-оят).
704 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا عَبْدَ اللهِ؛ لَا تَكُنْ مِثْلَ فُلَانٍ، كَانَ يَقُومُ اللَّيْلَ فَتَرَكَ قِيَامَ اللَّيْلِ!!» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1152، م 1159/185 وسبق 161].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлма, у тунда қоим бўларди, кейинчалик тунда қоим бўлишни ташлаб қўйди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.