5- بَابُ اسْتِحْبَابِ طِيبِ الكَلَامِ وَطَلَاقَةِ الوَجْهِ عِنْدَ اللِّقَاءِ
5-боб - Мулоқот пайтида ширин сўз, очиқ чеҳрали бўлишнинг маҳбублиги
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِلْمُؤْمِنينَ} [الحجر - 88].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَوْ كُنْتَ فَظّاً غَلِيظَ القَلْبِ لانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ} [آل عمران - 159].
Аллоҳ таоло: «Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни мудом камтар, тавозуъли бўлинг)» (Ҳижр сураси, 88-оят).
«Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта, (саҳобаларингиз) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар» (Оли Имрон сураси, 159-оят), деб айтган.
705 - عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ، فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَبِكَلِمَةٍ طَيِّبَةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6563، م 1016 وسبق برقم 145].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар. Ким уни топа олмаса, Биргина ширин сўз билан бўлса ҳам (сақлансин!)», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.