710-ҳадис

7- بَابُ إِصْغَاءِ الجَلِيسِ لِحَدِيثِ جَلِيسِهِ الَّذِي لَيْسَ بِحَرَامٍ وَاسْتِنْصَاتِ العَالِمِ وَالوَاعِظِ حَاضِرِي مَجْلِسِهِ

7-боб

Бир киши маън қилинган сўзларни гапирмаётган бўлса, ёнидагилар унинг сўзига қулоқ солмоғи ҳамда олим ва воизларга мажлисдагилар жим қулоқ солиши хусусида

 

710 - عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ: «اسْتَنْصِتِ النَّاسَ»، ثُمَّ قَالَ: «لَا تَرْجِعُوا بَعْدِي كُفَّاراً يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [ خ 121، م 65].

  1. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида унга: «Одамларни жим қил!» дедилар, сўнг: «Мендан кейин бир-бирининг бўйнига (қилич) урадиган кофирларга айланиб кетманглар!» дедилар».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш