711-ҳадис

8 - بَابُ الوَعْظِ وَالاقْتِصَادِ فِيهِ

91-боб

Мавъиза ва уни қисқа қилиш ҳақида

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ} [النحل - 125].

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг» (Наҳл сураси, 125-оят), деб айтган.

711 - عَنْ أَبِي وَائِلٍ شَقِيقِ بْنِ سَلَمَةَ قَالَ: كَانَ ابْنُ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يُذَكِّرُنَا فِي كُلِّ خَمِيسٍ، فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: يَا أَبَا عَبْدِ الرَّحْمَنِ؛ لَوَدِدْتُ أَنَّكَ ذَكَّرْتَنَا كُلَّ يَوْمٍ، فَقَالَ: أَمَا إِنَّهُ يَمنَعُنِي مِنْ ذَلِكَ أَنِّي أَكْرَهُ أَنْ أُمِلَّكُمْ، وَإِنِّي أَتَخَوَّلُكُمْ بِالْمَوْعِظَةِ كَمـَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَخَوَّلُنَا بِهَا مَخافَةَ السَّآمَةِ عَلَيْنَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 70، م 2821/83].

«يَتَخَوَّلُنَا» يَتَعهَّدُنَا.

  1. Абу Воил Шақиқ ибн Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳар пайшанба одамларга ваъз-насиҳат қилар эди. Бир киши унга: «Эй Абу Абдурраҳмон, бизга ҳар куни ваъз-насиҳат қилишингизни истардим», деди.

«Менга қаранглар, сизларга малол келтириб қўйишни ёқтирмаганимгина мени бундан қайтаради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зерикиб қолишимиздан қўрқиб, риоя қилганлари каби, мен ҳам ваъз айтишда сизларнинг риоянгизни қиламан», деди».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш