713-ҳадис

713 - عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «بَيْنَمَا أَنَا أُصَلِّى مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ إِذْ عَطَسَ رَجُلٌ مِنَ القَوْمِ، فَقُلْتُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، فَرَمَانِي القَومُ بِأَبْصَارِهِمْ، فَقُلْتُ: وَاثُكْلَ أُمِّيَاهُ! مَا شَأْنُكُمْ تَنْظُرُونَ إِليَّ؟ فَجَعَلُوا يَضْرِبُونَ بِأَيْدِيهِمْ عَلَى أَفْخَاذِهِمْ! فَلَمَّا رَأَيْتُهُمْ يُصَمِّتُونَنِي لَكِنِّي سَكَتُّ، فَلَمَّا صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَبِأَبِي هُوَ وَأُمِّي؛ مَا رَأَيْتُ مُعَلِّماً قَبْلَهُ وَلَا بَعْدَهُ أَحْسَنَ تَعْلِيماً مِنْهُ، فَوَاللهِ؛ مَا كَهَرَنِي وَلَا ضَرَبَنِي وَلَا شَتَمَنِي، قَالَ: «إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ لَا يَصْلُحُ فِيْهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هِيَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ، وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ» أَوْ كَمَا قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي حَدِيثُ عَهْدٍ بِجَاهِلِيَّةٍ، وَقَدْ جَاءَ اللهُ بِالإِسْلَامِ، وَإِنَّ مِنَّا رِجَالًا يَأْتُونَ الْكُهَّانَ؟ قَالَ: «فَلَا تَأْتِهِمْ»، قُلْتُ: وَمِنَّا رِجَالٌ يَتَطيَّرُونَ؟ قَالَ: «ذَاكَ شَيْءٌ يَجِدُونَهُ فِي صُدُورِهِمْ، فَلاَ يَصُدُّهُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [537].

«الثُّكْلُ» بِضَمِّ الثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ: الْمُصِيبَةُ وَالفَجِيعَةُ، «مَا كَهَرَنِي» أَيْ مَا نَهَرَنِي.

  1. Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдим. Қавмдан бир киши акса уриб қолди. Мен: «Йарҳамукаллооҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилсин)», дедим. Одамлар менга ўқрайиб қарашди. Шунда мен: «Вой онам бўзлаб қолсин! Сизларга нима бўлди, менга тикиласизлар?» десам, қўллари билан сонларига ура кетишди. Мени жим қилмоқчи бўлишганини кўрдим, (аччиғим келди,) лекин сукут қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлгач, – ота-онам у зотга фидо бўлсин, ул зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ таълим берадиган муаллимни кўрмадим. – Аллоҳга қасамки, менга ўдағайламадилар ҳам, урмадилар ҳам, сўкмадилар ҳам. У зот: «Бу намозда одамларнинг гапларидан ҳеч бири дуруст бўлмайди. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироати, холос», дедилар [ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар]. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен жоҳилиятдан янги чиққан одамман. Аллоҳ Исломни келтирди. Орамизда коҳинларга борадиган кишилар бор», дедим. У зот: «Уларга бормагин», дедилар. Мен: «Орамизда шумланадиган кишилар ҳам бор», дедим. У зот: «У (одамларнинг) кўнгилларига келадиган нарсадир. У уларни зинҳор тўсиб қўймасин», дедилар.

 Имом Муслим ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш