9- بَابُ الوَقَارِ وَالسَّكِينَةِ
9-боб
Виқорли ва босиқ бўлишнинг фазилати
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَعِبَادُ الرَّحْمنِ الَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى الأَرْضِ هَوْناً وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلَاماً} [الفرقان - 63].
Аллоҳ таоло: «Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам: «Омон бўлинг», деб жавоб қиладиган кишилардир» (Фурқон сураси, 63‑оят), деб айтган.
715 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُسْتَجْمِعاً قَطُّ ضَاحِكاً حَتَّى تُرَى مِنْهُ لَهَوَاتُهُ، إِنَّمَا كَانَ يَتَبَسَّمُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6092، م 899/16].
«اللَّهَوَاتُ» جَمْعُ لَهَاةٍ، وَهِيَ: اللَّحْمَةُ الَّتِي فِي أَقْصَى سَقْفِ الْفَمِ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ютқинчоқлари кўринадиган даражада қаттиқ кулганларини зинҳор кўрмаганман. У зот табассум қилардилар, холос».
Муттафақун алайҳ.