718-ҳадис

11 - بَابُ إِكْرَامِ الضَّيْفِ

11-боб

Меҳмонни ҳурмат қилиш хусусида

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيْفِ إبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ * إذْ دَخَلُوا عَلَيْهِ فَقَالُوا سَلَاماً قَالَ سَلاَمٌ قَوْمٌ مُنْكَرُونَ * فَرَاغَ إِلَى أَهْلِهِ فَجَاءَ بِعِجْلٍ سَمِينٍ * فَقَرَّبَهُ إلَيْهِمْ قَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ} [الذاريات  -24، 27].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَجَاءَهُ قَوْمُهُ يُهْرَعُونَ إِلَيْهِ وَمِنْ قَبْلُ كَانُوا يَعْمَلُونَ السَّيِّئَاتِ قَالَ يَا قَوْمِ هَؤُلَاءِ بَنَاتِي هُنَّ أَطْهَرُ لَكُمْ، فَاتَّقُوا اللهَ وَلَا تُخْزُونِ فِي ضَيْفِي أَلَيْسَ مِنْكُمْ رَجُلٌ رَشِيدٌ} [هود - 78].

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб: «Салом», дейишган эди, у ҳам: «Салом. (Булар) нотаниш қавм-ку», деди. Сўнг у аста оиласи олдига чиқиб, (қовурилган) бир семиз бузоқни келтирдида, уни уларга яқин қилиб: «(Таомдан) емайсизми?», деди» (Зарият сураси, 24-27-оятлар).

«(Дарҳақиқат, Лут пайғамбар ҳузурига йигитлар келганини эшитишгач), қавми унинг олдига чопиб келишди. Улар илгаридан ёмон ишлар — баччабозлик қилар эдилар. У айтди: «Эй қавмим, анави қизларим (яъни шаҳримиздаги қизлар) сизлар учун покроқ-ку (яъни ўшаларга уйланверсангизлар бўлмайдими)?! Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва меҳмонларим олдида мени шарманда қилманглар. Орангизда бирон тўғри йўлга юргувчи киши йўқми?!» (Ҳуд сураси, 78-оят), деб айтган.

718 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَانَ يُؤمِنُ بِاللهِ وَاليَومِ الآخِرِ فَلْيُكرِمْ ضَيْفَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤمِنُ بِاللهِ وَاليَومِ الآخِرِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6138، م 47 وسبق برقم 321].

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» дедилар.

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш