720-ҳадис

12- بَابُ اسْتِحْبَابِ التَّبْشِيرِ وَالتَّهْنِئَةِ بِالخَيْرِ

12-боб

Бирор яхши ҳолат пайдо бўлса, хурсандлик ила хабарини бериб, табриклашнинг маҳбублиги

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَبَشَّرْ عِبَادِ الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ القَوْلَ فَيتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ} [الزمر - 17، 18].

وَقَالَ تَعَالَى: {يُبَشِّرُهُمْ رَبُّهُمْ بِرَحْمَةٍ مِنْهُ وَرِضْوَانٍ وَجَنَّاتٍ لَهُمْ فِيهَا نَعِيمٌ مُقِيمٌ}. [التوبة - 21].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَأَبْشِرُوا بِالجَنَّةِ الَّتي كُنْتُم تُوعَدُونَ}. [فصلت - 30].

وَقَالَ تَعَالَى: {فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ} [الصافات - 101].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَقدْ جَاءتْ رُسُلُنَا إبْراهِيمَ بِالبُشْرَى} [هود - 69].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَامْرَأَتُهُ قَائِمَةٌ فَضَحِكَتْ فَبَشَّرْنَاهَا بِإِسْحَاقَ وَمِنْ وَرَاءِ إسْحَاقَ يَعْقُوبَ} [هود - 71].

وَقَالَ تَعَالَى: {فَنَادَتْهُ الْمَلَائِكَةُ وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي في الْمِحْرَابِ أَنَّ اللهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحْيَى} [آل عمران  - 39].

وَقَالَ تَعَالَى: {إِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إنَّ اللهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٍ مِنْهُ اسْمُهُ الْمسِيحُ} [آل عمران - 45] الآية.

والآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.

وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَكَثِيرةٌ جِدّاً وَهِيَ مَشْهُورَةٌ في الصَّحِيحِ، مِنْهَا:

 

Аллоҳ Таоло: «Бас, (эй Муҳаммад), менинг бандаларимга сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!» (Зумар сураси, 17-18-оятлар).

«Парвардигорлари уларга ўз тарафидан раҳмат ва ризолик ҳамда улар учун бўладиган жаннатлар хушхабарини берурки, у жаннатларда доимий неъматлар бордир» (Тавба сураси, 21-оят).

«Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар» (Фуссилат сураси, 30-оят).

«Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик» (Вассоффат сураси, 101-оят).

«(Дарҳақиқат, Бизнинг элчиларимиз) — фаришталар Иброҳимга (Исҳоқ исмли фарзанд кўриши ҳақида) хушхабар билан келдилар» (Ҳуд сураси, 69-оят).

«(Парда ортида Иброҳимнинг) хотини турган эди. У (фаришталарнинг Лут қавмини ҳалок қилиш учун келганликларини эшитиб) кулди — хурсанд бўлди. Шунда Биз (фаришталаримиз воситасида) у аёлга Исҳоқ (исмли ўғил кўриниши) ҳақида ва Исҳоқдан кейин Яъқуб (исмли набира кўриши) ҳақида хушхабар бердик» (Ҳуд сураси, 71-оят).

«Сўнг меҳробда намоз ўқиб турган вақтида унга фаришталар нидо қилдилар: «(Эй Закариё), Аллоҳ сенга Аллоҳнинг сўзини тасдиқ этадиган, (сўз қавмига) хожа бўладиган, (шаҳватлардан ўзини) тиядиган ва солиҳ пайғамбарлардан бўладиган Яҳё исмли фарзанд хушхабарини берур» (Оли Имрон сураси, 39-оят).

«Фаришталар: «Ё Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми ал-Масиҳ Исо ибн Марям бўлур» (Оли Имрон сураси, 45-оят), - деб айтган.

720 - عَنْ أَبِي إِبْرَاهِيمَ – وَيُقَالُ: أَبُو مُحَمَّدٍ، وَيُقَالُ: أَبُو مُعَاوِيةَ - عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَشَّرَ خَدِيجَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا بِبَيْتٍ فِي الْجَنَّةِ مِنْ قَصَبٍ، لَا صَخَبَ فِيهِ وَلَا نَصَبَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3819، م 2433].

«الْقَصَبُ» هُنَا: اللُّؤْلُؤُ الْمُجَوَّفُ، وَ«الصَّخَبُ» الصِّيَاحُ وَاللَّغَطُ. وَ«النَّصَبُ»: التعبُ.

  1. Абу Муовия Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадижа розияллоҳу анҳога ғовак дурдан бўлган, ичида ғавғо ҳам, чарчоқ ҳам йўқ бир уйнинг башоратини бердилар».

 Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш