751-ҳадис

4-боб

Бирор киши овқатга чақирилсаю у ўзи билан бошқа бир кишини эргаштирса, айтадиган нарсалари хусусида

 Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши таом ҳозирлаб, бештанинг бири қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни чақирди. Уларга бир киши эргашди. Дарвозага етиб келгач Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу киши ҳам бизга эргашиб келди. Хоҳласанг, унга изн берасан, хоҳласанг, қайтиб кетади», дедилар. У: «Йўқ, унга изн бераман эй Аллоҳнинг расули», деди».

 Муттафақун алайҳ.

4 - بَابُ مَا يَقُولُهُ مَنْ دُعِيَ إِلَى طَعَامٍ فَتَبِعَهُ غَيْرُهُ

751 - عَنْ أَبِي مَسْعُودِ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَجُلٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لِطَعَامٍ صَـنَعَهُ لَهُ خَامِسَ خَمْسَةٍ، فَتَبِعَهُمْ رَجُلٌ، فَلمَّا بَلَغَ البَابَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ هَذَا اتَّبَعَنَا؛ فَإِنْ شِئْتَ أَنْ تَأْذَنَ لَهُ، وَإِنْ شِئْتَ رَجَعَ» قَالَ: بَلْ آذَنُ لَهُ يَا رَسُولَ اللهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2081، م 2036].


    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш