Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким димоғдорлик билан кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди», дедилар. Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Расули, изоримни тутиб турмасам, бўшаб, осилиб қолаверади», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен буни манманлик билан қилмайсан-ку», дедилар».
Муттафақун алайҳ. Имом Муслим буларни баъзисини ривоят қилганлар.
804 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلَاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ القِيَامَةِ» فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ إِزَارِي يَسْتَرْخِي إِلَّا أَنْ أَتَعَاهَدَهُ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّكَ لَسْتَ مِمَّنْ يَفْعَلُهُ خُيَلَاءَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَى مُسْلِمٌ بَعْضَهُ [خ 3665، م 2085].