807-ҳадис

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди, покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уч марта айтдилар. Абу Зарр: «Ноумид бўлишибди, зиён кўришибди. Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «(Кийимларини) судраб юрувчи, миннатчи ва ёлғон қасам билан молини ўтказувчи», дедилар».

 Имом Муслим ривояти.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятида «Изорини судраб юрувчилар», бўлиб келган.

807 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ يَوْمَ القِيَامَةِ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ، وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ»، قَالَ: فَقَرَأَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ثَلَاثَ مِرَارٍ. قَالَ أَبُو ذَرٍّ: خَابُوا وَخَسِرُوا!! مَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الْمُسْبِلُ، وَالْمَنَّانُ، وَالْمُنَفِّقُ سِلْعَتَهُ بِالحَلِفِ الكَاذِبِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [106].

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «الْمُسْبِلُ إِزَارَهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш