1-боб
Чалқанча ётиш ва аврати очилиб қолишидан қўрқмаса бир оёғини иккинчиси устига қўйишнинг ҳамда чордона қуриб ҳамда чўккалаб ўтиришнинг жоизлиги ҳақида
833. Абдуллоҳ ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидда чалқанча ётиб, бир оёқларини бошқасининг устига қўйиб ётганларини кўрганман».
Муттафақун алайҳ.
1- بَابُ جَوَازِ الاِسْتِلْقَاءِ عَلَى القَفَا وَوَضْعِ إِحْدَى الرِّجْلَينِ عَلَى الأُخْرَى إِذَا لَمْ يَخَفِ انْكِشَافَ العَورَةِ، وَجَوَازِ القُعُودِ مُتَرَبِّعاً وَمُحْتَبِياً
833 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ زَيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُسْتَلْقِياً فِي الْمَسْجِدِ، وَاضِعاً إحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الأُخْرَى. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 475، م 2100].