92-ҳадис

10- بَابٌ فِي الْمُبَادَرَةِ إِلَى الخَيْرَاتِ، وَحَثِّ مَنْ تَوَجَّهَ لِخَيْرٍ عَلَى الإِقْبَالِ عَلَيْهِ بِالجِدِّ مِنْ غَيْرِ تَرَدُّدٍ

10- боб

Яхши амалларга шошиш ва яхши амалларга юзланувчи кишини тараддудга тушмасдан унга тарғиб қилиш баёни

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ}، وَقَالَ تَعَالَى: {وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ} الآية.

وَأَمَّا الأَحَادِيثُ:

Аллоҳ таоло: «Бас, яхши ишларга шошилингиз» (Бақара сураси, 148-оят).

«Ва Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз», (Оли Имрон сураси, 133-оят) деб айтган.

92 - فَالأَوَّلُ: عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَادِرُوا بِالأَعْمَالِ فِتَناً كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ، يُصْبِحُ الرَّجُلُ مُؤْمِناً وَيُمْسِي كَافِراً، وَيُمْسِي مُؤْمناً وَيُصْبِحُ كَافِراً، يَبِيعُ دِينَهُ بِعَرَضٍ مِنَ الدُّنْيَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [118].

  1. 92. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зулматли кечанинг бўлакларидек фитналар келмасидан олдин амал қилишга шошилинглар. (Ўша фитналар келса) киши тонг отганда мўмин бўлади-ю, кеч кирганда кофир бўлади [ёки кеч кирганда мўмин бўлиб, тонг отганда кофир бўлади], динини дунёнинг арзимас матоҳига сотиб юборади».

 Имом Муслим ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш